Санкт-Петербургдаги НТВ биносига "Молотов коктейли"ни ташлашди

Санкт-Петербургдаги НТВ биносига "Молотов коктейли"ни ташлашди

Санкт-Петербургда жойлшаган НТВ муҳарририяти биносига номаълум кишилар бензин солинган шиша идишни ташлашди, дея, хуқуқ тартибот идораларидаги манбаларига таянган ҳолда хабар беради ТАСС.

Воқеа 10 ноябрь куни соат Москва вақти билан 03:00 атрофида содир бўлган. Тезкор хизматларни воқеага гувоҳ бўлганлар чақиришган.

Манбага кўра, бинонинг олд эшиги олдида “Молотов коктейли” ташланган, лекин шиша идиш отилиб чиқиб, машиналар тўхташ жойидаги автомобилга теккан. Автомобил ёниб кетган.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари воқеа юзасидан текширув олиб боришмоқда

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!