Санкт-Петербургда мигрантлар эмланадиган пунктлар кўпайтирилди

Санкт-Петербургда мигрантлар эмланадиган пунктлар кўпайтирилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хорижликларни коронавирусга қарши эмлайдиган 40 тага яқин пунктлар очилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бермоқда.
Янгиланган рўйхатга кўра, шаҳарда мигрантлар 39 та эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин. Уларнинг аксариятида хусусий тиббиёт клиникасида очилган ва маҳаллий вақт билан соат 09:00 дан 21:00 гача душанба кунидан жума кунигача ишлайди. 15 та пункт хоҳловчиларни ҳар куни қабул қилишга тайёр.
Бу клиникаларда “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланиш хорижликларга 1,1 минг рублдан 5 минг рублгача тушиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!