Санкт-Петербургда 5 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотишга уринган ўзбекистонлик аёл ушланди

Санкт-Петербургда 5 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотишга уринган ўзбекистонлик аёл ушланди

Россият Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси ўзбекистонлик 27 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғади.

Гумонланувчи жорий йил 12 сентябрь куни 5 кунлик ўғил чақалоғини харидор вазифасини бажарган полиция ходимига 280 минг рублга (4 минг доллар атрофида) сотишга уринган. Шундан сўнг у ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аёлни қамоққа олиш ва унга нисбатан айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Чақалоқ тегишли болалар муассасасига жойлаштирилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!