Санду: “Рус қўшинларининг мамлакатимиздан чиқиб кетишини истаймиз!”

Санду: “Рус қўшинларининг мамлакатимиздан чиқиб кетишини истаймиз!”

Молдова президенти Майя Санду БМТ минбаридан Россия қўшинларини чап Днестрдан тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилди, деб хабар бермоқда МОЛДПРEС.

Майя Санду БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Молдова суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳарбийларининг Днестр ёқасида ноқонуний жойлашиб тургани бетарафликни бузади ва Молдова хавфсизлигига хавф туғдиради.

“Биз Днестрнинг чап қирғоғидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни ва Кобаснадаги омборлардаги ўқ-дориларни йўқ қилишни талаб қиламиз”, — деди давлат раҳбари.

Президент БМТ минбаридан туриб Кишинёвда можаролар туфайли бўлиниб кетган мамлакат бўлиш нимани англатишини билишини таъкидлаб, 1992 йилдаги фожиали урушни, унинг оқибатларини Молдова ҳамон ҳис қилаётганини эслади.

Давлат раҳбари Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушини яна қоралади ва қўшни давлатнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, “омон қолиш, адолат ва эркинлик учун курашда давом этаётган” украиналикларга қойил қолишини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!