Сандалдан чиққан ис газидан 18 ёшли аёл вафот этди

Сандалдан чиққан ис газидан 18 ёшли аёл вафот этди

Фарғона вилоятида бир кунда икки хонадонда ис газидан ўлим ҳолати қайд этилди. Улардан бирида қишлоқ уйида ўрнатилган сандалдан чиққан ис газидан 18 ёшли аёл оламдан ўтди.

25 февраль куни Фарғона вилоятида икки хонадонда ис газидан заҳарланишдан вафот этиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Биринчи ҳолатда соат тахминан 07:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (аёл) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган.

Соат 13:00ларда эса Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ., яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлди. Натижада М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!