Санъаткорлар учун ибрат! Қашқадарёлик хонанда концертидан тушган 50 млн сўмни «Обод қишлоқ» дастури учун ўтказиб берди

Санъаткорлар учун ибрат! Қашқадарёлик хонанда концертидан тушган 50 млн сўмни «Обод қишлоқ» дастури учун ўтказиб берди

Қашқадарёлик хонанда Умриузоқ Қувватов хайрия концерти берди. Бу ҳақда «daryo.uz» маълум қилди.

Cанъаткор концертдан тушган 50 миллион сўмни «Маҳалла» жамғармаси Миришкор тумани бўлими ҳисоб рақамига ўтказиб берди. Ушбу маблағ «Обод қишлоқ» дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига сарфланади.

Маълумот учун, мазкур дастур асосида жорий йилда Қашқадарё вилоятининг ўзида 32 та қишлоқ ва маҳаллада ишлар бошлаб юборилди. Бу қарийб 50 минг хонадон, 262 мингдан ошиқ аҳолининг яшаш шароитида катта ўзгаришлар бўлади, дегани.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!