Санаъаткор “Йил аёли“ дея эълон қилинди

Санаъаткор “Йил аёли“ дея эълон қилинди

АҚШлик қўшиқчи Ариана Гранде Billboard мусиқий журнали версиясига кўра “Йилнинг энг яхши аёли“ дея эълон қилинди.

У мусиқа саноатидаги хизматлари учун шундай эътирофга лойиқ кўрилган. Танқидчиларнинг фикрига кўра, “Гранде ўз нуқтаи назарида юлдузга айланди. Аслида у ҳеч қандай мусиқий йўналиш ёки трендга мос келмайди”.

Қўшиқчи, шунингдек, ижтимоий тармоқларда аёллар ва эркакларнинг тенглиги ва қурол савдосини тартибга солувчи қонунлар қабул қилиниши учун фаол курашиб келган. 

25 ёшли кино ва театр актёри, поп қўшиқчиси ва модел ҳисобланган Ариана Гранде шу пайтгача тўртта албом чиқарган. Унинг сўнгги альбомини 2018 йилнинг августида мухлислар эътиборига ҳавола этилди.

2017 йил май ойида Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида ташкил этилган Гранде концертининг охирида портлаш содир бўлган эди. Террористик ҳужум оқибатида 22 киши ҳаётдан кўз юмган. Хунрезликни “Ислом давлати” террорчилар гуруҳи ўз зиммасига олган эди.

Xs.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!