Самвел Бабаяннинг “танка”си ким?

Самвел Бабаяннинг “танка”си ким?

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун, 24 июнь куни “Локомотив” стадионининг мажлислар залида клубнинг янги мураббийи Самвел Бабаян иштирокида ОАВ учун Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, журналистлар томонидан “Самвел Бабаяннинг “танка”си ким деб берилган саволга “Локомотив” клубининг янги мураббийи қуйидагича жавоб берди.

“Мени танийдиганлар жуда яхши биладики, мени ҳеч ким футболдан четлата олмайди. 7 ёш пайтимданоқ футболнинг ичидаман. Футбол учун қўлимдан келганича кўплаб ишларни амалга оширганман. Менда “танк” ёки бошқа нарсалар йўқ. Менинг жонимни фақат худо олиши мумкин”, деб айтиб ўтди Самвел Бабаян.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!