Samsung йил охиригача Россия бозорига қайтмоқчи
Штаб-квартираси Жанубий Кореяда жойлашган Samsung Electronics трансмиллий компанияси Россия бозорига 2022-йил охиригача қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда "бнидигитал" хабар берди.
Хабарда айтилишича, Samsung ўз маҳсулотларини Россия ускуналари сотувчиларига йетказиб беришни қайта тиклашни, шунингдек, расмий интернет-дўконини қайта очишни режалаштиряпти.
"Бу октябрь ойининг бошида содир бўлиши ҳам мумкин", — дейди компанияга яқин хабардор манба
Қайд етилишича,Samsungнинг Россия бозорига қайтиши ҳақида гапиришга яқинда Жанубий Корея бренди Россия веб-сайтини янгилагани сабаб бўлиши мумкин. Порталда компаниянинг янги смартфонлари ҳақида маълумотлар мавжуд.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).