Samsung компаниясининг вафот этган раҳбарининг фарзандлари рекорд даражада катта мерос солиқларини тўлашади

Samsung компаниясининг вафот этган раҳбарининг фарзандлари рекорд даражада катта мерос солиқларини тўлашади

Samsung компаниясининг вафот этган раҳбари Ли Гон Хининг фарзандлари мерос учун рекорд даражада юқори солиқ тўлашади.

Бу ҳақда “Yonhap” янгиликлар агентлиги хабар берди.

Samsung раиси Ли Гон Хи 25 октябрь куни 78 ёшида вафот этди. У 1987 йилда отаси ва гуруҳ асосчисидан кейинги иккинчи раис бўлган.

Таъкидланишича, Ли Гон Хи ўзидан кейин фақат акция активлари кўринишидаги 15,9 миллиард долларга тенг катта мерос қолдирган.

Манбаларга кўра, меросхўрлар фақатгина акциялар учун 9 миллиард долларга яқин мерос солиғини тўлашлари керак.

Ли Гон Хидан рафиқаси, бир ўғил ва икки қиз қолди. Тўнғич қизи Ли Бу Чжин “Samsung Hotel Shilla”, кичик қизи Ли Со Хен эса Samsung хайрия жамғармасига раҳбарлик қилади.

Учинчи қизи Ли Юн Хен 2005 йилда ўз жонига қасд қилган.

2014 йилда корпорация назорати унинг ўғли ва вориси деб ҳисобланиладиган “Samsung Electronics” вице-президенти Ли Чжэ Ёнга ўтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!