Самолёт бортида йўловчилардан беш минг доллар ўғирлаган стюард қўлга олинди

Самолёт бортида йўловчилардан беш минг доллар ўғирлаган стюард қўлга олинди

Дубайда авиакомпания стюарди бизнес-классдаги йўловчилардан 5000 доллар ўғирлаш айблови билан суд қилинмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Нашрга кўра, ҳодиса Бангкокдан Дубайга парвоз қилган уч ака-ука ўзлари билан бирга бўлган оталарининг аҳволидан хабар олиш учун ўз жойларини тарк этишганида юз берди. Улар ўз ўринларига қайтгач, жами 18,5 минг БАА дирҳами (5 минг доллар) йўқолганлигини аниқлашди.

Самолётни текшириш учун келган полициячилар бортда йўқолган пулларни топа олишмади. Улар томонидан олинган бармоқ излари бўйича гумондор - Мисрнинг 37 ёшли фуқароси, рейс иқтисод-классида стюард бўлиб ишлаган шахс қўлга олинди.

Тергов жараёнида айбланувчи дастлаб ўз айбини тан олмади, кейинчалик ўғрилик содир этганлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, қўнишдан аввал ўмарилган купюраларни ҳожатхонада оқизиб юборган, бу воқеадан полиция хабардор этилгани туфайли юз берган, деб хабар қилади нашр.

Ҳодиса 21 июнь куни содир бўлган, гумондор 24 июль куни, бир ойдан кейин Дубай аэропортида полиция томонидан ушланди. Воқеа рўй берган авиакомпания номи ошкор этилмаяпти, бироқ, қатор ОАВ маълумотига кўра, бу Emirates самолёти бўлган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!