Самир Аббосов: “Озарбайжон экофаоллари ҳудудимиздаги экологик фалокатга норозилик акцияси ўтказмоқда ва ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бўлиши мумкинмас”

Самир Аббосов: “Озарбайжон экофаоллари ҳудудимиздаги экологик фалокатга норозилик акцияси ўтказмоқда ва ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бўлиши мумкинмас”

— Самир Аббосов, 50 кундан бери Озарбайжон фуқаролар жамияти намояндалари, экофаоллар мамлакатингизнинг Қорабоғ вилоятида эътироз акцияси ўтказишмоқда. Бу акциянинг асосий сабаби нима?

— Маълумки, Арманистон Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизини қарийб 30 йил давомида босиб олган, улар нафақат собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини, балки Озарбайжоннинг ушбу вилоятга яқин ва ундан каттароқ еттита вилоятини ҳам босиб олган. Бироқ бу ерда ҳеч қачон этник арманлар яшамаган.

Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларидан бир миллион озарбайжон қувғин қилинди, уларнинг барча мол-мулки ўзлаштирилди, 12 та шаҳар ва минглаб қишлоқларимиз вайрон бўлди, бу ерда барча инфратузилмалар йўқ қилинди, қишлоқларда тинч аҳоли яшаб бўлмайдиган аҳвол юзага келди. Тарихий ва маданий ёдгорликларимизнинг аксарияти ваҳшийларча вайрон қилинди, 67 та масжидимиздан 65 таси йўқ қилинди, қолган масжидлар ҳайвон ва чўчқахона сифатида фойдаланилди, Ислом мероси ҳақоратга учради.

2020 йилнинг сентябр-ноябрь ойларида 44 кун давом этган Ватан уруши натижасида Озарбайжон халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинган ҳудудларини Арманистондан озод қилди ва 9 ноябрь куни Озарбайжон, Арманистон ва Россия давлат раҳбарлари томонидан имзоланган уч томонлама баёнотга кўра, Озарбайжоннинг арман аҳолиси Қорабоғ минтақасига вақтинча (5 йил муддатга) Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди.

Ҳозирда арман сепаратистлари Россия тинчликпарвар кучлари жойлашган ҳудудда фаол ҳаракат қилмоқда, улар Озарбайжоннинг суверен ҳуқуқини бузган ҳолда бу ҳудудлардаги мамлакатимизга тегишли олтин ва бошқа фойдали қазилмалар конларини аввалгидек таламоқда, ҳудудларимизда ҳақиқий экологик террорни амалга оширишмоқда.

Бунга чек қўйиш талаби билан Озарбайжон фуқаролик жамияти вакиллари, экология фаоллари мамлакатимизнинг Қорабоғ вилоятида норозилик акцияси ўтказмоқда.

Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги маълумотига кўра, Озарбайжоннинг босиб олинган Оқдара туманидаги Қизилбулоқ конида 13,6 бирлик олтин ва 47,9 миллион тонна мис, Меҳмане конида саноат захиралари 37,3 миллион тонна бўлган қўрғошин, 40,4 миллион тонна рух мавжуд. Демирли мис конининг саноат захиралари 100 миллион тоннани ташкил этади. ОУшбу ҳудудларда, шунингдек, минтақада Жанятоғ-Гулятоғ олтин кони мавжуд эди. Бу Озарбайжоннинг суверен ҳудуди ва халқимизнинг табиий бойлигидир. Қайси давлат ўз ҳудудидаги табиий бойликларини бошқа давлат кўмагида талон-тарож қилиш ва мамлакатдан олиб чиқишга рози бўлади.

Арманистон ҳар доимгидек ўз жиноятларини яшириш учун Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги ҳудудда этник арманларнинг гуманитар фалокатга юз тутаётгани каби сохта маълумотлардан фойдаланиб, халқаро жамиятни чалғитишга уринмоқда.

Акция тинчлик таянган ҳолда ўтказилиб, экологик терроризмга чек қўйишни, ноқонуний талон-тарож қилинган Озарбайжон бойликларининг хорижга олиб чиқилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

Самир Аббосов: “Озарбайжон экофаоллари ҳудудимиздаги экологик фалокатга норозилик акцияси ўтказмоқда ва ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бўлиши мумкинмас”

— Самирбей, биз ҳозирда бир қатор матбуотларда озарбайжон фаолларининг эътироз акцияси натижасида Қорабоғда яшовчи арман аҳолиси фойдаланаётган Лочин йўлининг ёпилгани, минтақада гуманитар муаммолар юзага келгани тўғрисида маълумот оляпмиз.

— 2018 йилда Озарбайжон Бош прокуратураси босиб олинган ҳудудлар бойликларининг талон-тарож қилиниши юзасидан халқаро судларга бир неча бор мурожаат қилган. Юртимиз ишғолдан озод этилгач, воқеа жойида бевосита тергов ишлари олиб борилиб, янги фактлар аниқланди.

Озарбайжон Бош прокуратураси 2020 йилда ўтказилган терговга оид муайян маълумотларни эълон қилди. Маълумотларга кўра, Вежнали қишлоғидаги рангли металл конлари бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган «Валлех Гроуп» компаниялар гуруҳининг Швейцарияда расман рўйхатдан ўтган филиали «Басе Металс» ёпиқ акциядорлик жамияти 2009-2017 йилларда жами 301 миллион 918 минг манат миқдорида ноқонуний даромад олган.

Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари истило даврида миллий бойликларимизни талон-тарож қилган ширкат ва шахсларни тергов қилиш ва қидиришни давом эттирмоқда.

Босқиндан озод қилинган ҳудудлардан фарқли ўлароқ Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган ҳудудларда табиий бойликларимизни талон-тарож қилиш давом этмоқда. Қорабоғ иқтисодий туманида бошланган экологик мониторингдан мақсад ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш бўлиб, текширувлар давом этар экан, янги фактлар юзага чиқиши мумкин.

Албатта, бу арман тарғиботи томонидан тарқатилган асоссиз дезинформация ҳисобланади. Биз ҳар куни Хонкенди-Лочин йўлидан тинчликпарвар кучлар ва халқаро қизил хоч жамиятига тегишли машиналар келиб, Озарбайжоннинг Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги, этник арманлар истиқомат қиладиган Хонкенди шаҳрига кириб келаётганига ҳар куни гувоҳ бўламиз.

У ерда ҳатто 30 минг киши ҳам яшамайди. Истиқомат қилувчиларнинг аксарияти Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверен ҳуқуқларига қарши чиққан сепаратчи жангчилардир. У ерда яшовчи тинч аҳоли Озарбайжон билан бирга яшаш тарафдори. Шунчаки, уларнинг жиноятчи, сепаратчи раҳбарлари бунга йўл қўймайди.

Агар улар айтгандек, бу одамлар «гуманитар фалокат»га дучор бўлган бўлса, нега акцияларга чиқмайди? Демак, бу гапларнинг бари ёлғон. Аслида эса у ерда яшовчи кам сонли арман аҳоли кўчага чиқмай, бу ҳаракати билан сепаратчи ва террорчиларнинг асирига айланганини намойиш қилишни хоҳлайди, уларнинг босимидан озод бўлишга уринмоқдалар.

Бугун ишғолдан озод қилинган Озарбайжон ҳудудлари, ўз уй-жойидан ҳайдалган ва турли этник тозалашга учраган бир миллион озарбайжон халқи ниҳоят 30 йилдан сўнг ўз ватанига қайтишни кутмоқда. Арманистон ҳар хил иғволарни қўллаш орқали уларнинг ўз ватанига қайтишига тўсқинлик қилмоқда, озод қилинган ҳудудларимизда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришига ғов бўлмоқда.

Арман тарғиботчилари Озарбайжонни йўлни тўсаётганликда айбламоқда: «Бу ҳам ғирт ёлғон. Акция тинчликка асосланган ҳолда экологик терроризмга чек қўйиш, Озарбайжон бойликларининг ноқонуний талон-тарож қилинишига, хорижга олиб чиқилишига йўл қўймасликни талаб қиляпти, холос.

Аксинча, Озарбайжон у ерда яшаётган арман аҳолисини ўз фуқароси деб ҳисобга олгани учун ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини расман маълум қилди. Шу муносабат билан улар ҳатто телефон рақамларини ҳам эълон қилишди. Буларнинг барчаси бузғунчилар ва реваншистлар бўлиб ўтган воқеалардан ҳанузгача бирор хулоса чиқармаётганлигини, ўзларининг жиноий фаолиятини давом эттириш учун турли ёлғон маълумотларни тарқатиш орқали жаҳон жамоатчилигини алдамоқчи эканликларини яна бир бор исботлайди. Бу ёлғонлар энди бефойда ва ҳеч ким уларга имкон бермайди.

Озарбайжон, Арманистон ва Россия давлат раҳбарлари ўртасида имзоланган уч томонлама баёнотнинг 6-бандига кўра, Озарбайжон Республикаси Лочин йўлаги бўйлаб икки йўналишда фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини кафолатлайди. Бу хавфсизлик кафолати Лочин йўлини суиистеъмол қилинишининг олдини олиш демакдир.

Давлатимиз бир неча бор Арманистон Лочин йўли суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ўрнига, уч томонлама баёнотга зид равишда Арманистонда янги ишлаб чиқарилган миналарни Озарбайжонга олиб келиш учун Лочин йўлидан фойдаланиш билан машғул эканини ва бунга кўз юмиб бўлмасликни маълум қилди. Бу миналарнинг арманлар томонидан Озарбайжон ҳудудларига жойлаштирилиши натижасида сўнгги икки йилда 300 га яқин озарбайжонлик тинч аҳоли юртларимизда мина терроризми қурбони бўлди.

Озарбайжон, Арманистон ва Россия давлат раҳбарлари ўртасида имзоланган, шунингдек, Арманистон раҳбарлари томонидан тасдиқланган уч томонлама баёнотга зид равишда Россия тинчликпарвар кучлари томонидан назорат қилинаётган Озарбайжон ҳудудларидан ҳали ҳам чиқариб юборилмаган арман кучларини таъминлаш ва ротация қилишда давом этаётганида, Арманистон қандай қилиб адолат ҳақида гапириши мумкин.

Буларнинг барчаси, шунингдек, Россия тинчликпарвар кучлари назоратидаги Озарбайжон ҳудудида ноқонуний қазиб олинган табиий бойликларни Арманистонга олиб ўтишни ташкил этиши Арманистон ўз мажбуриятларини бажаришдан манфаатдор эмаслигини, босқинчилик сиёсатини давом эттираётганини яна бир бор исботлайди. Озарбайжонга қарши ва халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатни давом эттирмоқда».

Самир Аббосов: “Озарбайжон экофаоллари ҳудудимиздаги экологик фалокатга норозилик акцияси ўтказмоқда ва ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бўлиши мумкинмас”

— Самирбей, жаҳон матбуотида бугун биз кўпроқ арман томонининг иддаоларини эшитяпмиз ва Озарбайжоннинг анклав Тоғли Қорабоғда арман аҳолисини блокадага олганини таъкидламоқдалар.

— Аввало шуни қайд этиб ўтишим жоизки, Озарбайжонда Тоғли Қорабоғ номли ҳудуд йўқ. 2021 йил 7 июлда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев томонидан имзоланган Фармонга асосан Озарбайжон ҳудудидаги иқтисодий туманларнинг тақсимланиши амалга оширилди ва натижада ўлкамизда янги иқтисодий туманлар пайдо бўлди.

Бу фармонга кўра, Озарбайжон ҳудудида Тоғли Қорабоғ деган ҳудудий бирлик мавжуд эмас, унинг ўрнига Қорабоғ иқтисодий зонаси ва Шарқий Зангазур иқтисодий зонаси ташкил этилди. Шу масалага эътибор беришингизни сўраймиз.

Ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бориши мумкинмас. Акцияга қарамай, ҳар куни тинчликпарвар кучлар ва Қизил Хоч қўмитасига тегишли ўнлаб юк ва енгил машиналар Ереван ва Хонкенди йўналишида ҳаракатланади.

Арманистон ўтказилган экологик акцияни жаҳон ҳамжамиятига арманларнинг Хонкендидаги блокадаси сифатида тақдим этмоқда. Бироқ эътирозлар бошланганидан ҳозиргача намойишчилар бирорта тинч арманнинг Хонкендигакириб-чиқишига тўсқинлик қилгани йўқ. Аксинча, фаоллар оддий арманларнинг кундалик ҳаётида ҳеч қандай чекловлар юзага келмаслигига диққат қаратишяпти.

Мен бир фактни айтиб ўтай. 1920 йилларда Совет ҳукумати ўрнатилгач, Озарбайжон билан Нахчивон ўртасидаги тарихий Озарбайжон замини Зангазурнинг Арманистонга берилиши натижасида бугунги кунда мустақил Озарбайжоннинг ажралмас қисми бўлган Нахчивон Мухтор Республикаси алоҳида анклавга айланди.

Арманистоннинг Озарбайжонга ҳудудий даъволари бошланган 1988 йилдан бери Арманистон ўз ҳудудидан ўтувчи Нахчивон йўлини ёпиб қўйди ва Озарбайжондан ажралган ярим миллионга яқин Нахчивон аҳолиси блокадада қолиб кетди.

Уч томонлама баёнотга кўра, Арманистон Озарбайжоннинг Нахчивон АР га тўсиқсиз киришни таъминлаши керак.

Бугунги кунга қадар Арманистон бу масалани таъминламаган, дунёнинг ҳеч бир давлати Нахчивон блокадага тушганидан хавотирда эмас.

Қорабоғдаги арманларга нисбатан кўрсатилаётган эътибор 30 йилдан ортиқ блокадада бўлган Нахчивон аҳолисига кўрсатилмаслиги халқаро ҳуқуқ ва адолат тамойилларига тўғри келмайди.

Озарбайжон неча маротаба президент Илҳом Алиев томонидан илгари сурилган 5 банддан иборат сулҳ шартномасини Арманистон билан имзолашга тайёр эканлигини билдирди. Аввалига Арманистон бунга рози бўлса ҳам, кейинчалик турли баҳоналар билан бу сулҳ шартномасини имзолашдан бош тортиб келмоқда.

Прагада икки давлат давлат раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқи президенти ўртасида имзоланган декларацияга кўра, Арманистон раҳбари Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасига нисбатан барча ҳудудий даъволардан воз кечди ва Қорабоғ масаласи Озарбайжоннинг ички масаласи эканлигини тасдиқлади. Бундай келишувдан кейин Арманистон Озарбайжон ҳудудларида қуролли бўлинмаларини сақлаши, бу ердаги сепаратчиларни қўллаб-қувватлаши, ҳудудларимизни миналаш ва аҳолимиз тинчлигига хавф солишига кўз юмиб бўлмайди, бу бизнинг ички ишларимизга аралашиш саналади.

Сиз ўз нутқингизда экологик терроризм деб атаяпсиз ва унинг кўлами янада кенгроқ эканини, Арманистон бу ҳудудларни 30 йил давомида босиб олиб, назорат қилганда кенгроқ амалга оширилганини даъво қилмоқдасиз.

Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Кўчмас мулк бўйича давлат хизмати ва «АзерГолд» ёпиқ акциядорлик жамияти мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан Қорабоғ иқтисодий районида ўтказилган мониторингнинг дастлабки натижалари ресурсларимизни талон-тарож қилиш фактини қайтадан долзарблаштирди. Жараён давом этади ва бундан жиддийроқ фактлар юзага чиқиши маълум. Чунки бу ҳозир бошланган жараён эмас, 30 йиллик босқин даврида Арманистон Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шарқий Зангазур иқтисодий туманларининг ер ости ва ер усти бойликларини ваҳшиёна талон-тарож қилиб, чет эл компанияларини минтақага ноқонуний жалб қилган.

Бу компаниялар ҳам Арманистонга, ҳам бошқа мамлакатларга тегишли эди. Озарбайжон Бош прокуратураси томонидан 2018 йилда ўтказилган текширувларга кўра, Арманистон ва бошқа мамлакатларда қонуний рўйхатдан ўтган Vallex Group, Base Metals, ACP, Lerna Metalurgiayi институти, Teghout ва бошқа компаниялар, жумладан, Арманистондан келган жисмоний шахслар ҳам олтин қазиб олиш бизнесини ташкил этишда кенг кўламда иштирок этишган.

«Vallex Group» талончилик жараёнида етакчи компаниялардан бири эди. Швейцарияда рўйхатдан ўтган компанияга арманистонлик тадбиркор Валерий Меклумян асос солган. Компания турли мамлакатларда рўйхатдан ўтган — масалан, Кипр, Лихтенштейн ва бошқалар — шўба корхоналарни ўз ичига олади.

2001 йилда «Base Metals» компаниясини ташкил этган «Vallex Group» Озарбайжоннинг босиб олинган Калбажар туманидаги «Ҳейвали» фойдали қазилма конини ўзлаштириб, қуритган. Маълумотларга кўра, 2009-2011 йилларда 400 минг тонна руда қайта ишланган бўлса, бу даврда қайта ишлаш лимити 150 минг тонна бўлиши керак. 2011 йилда Ҳейвали тўлиқ ўзлаштирилгач, компания собиқ Оқдара туманидаги Кашен-Демирли конидан фойдаланишга киришди. Бу кондан олинган рудалар асосан Европа мамлакатларига экспорт қилинарди.

«Base Metals» операцияга чет эллик мутахассисларни ҳам ноқонуний равишда жалб қилган. Масалан, жанубий африкалик кон муҳандиси Жоҳанн Мюррейнинг 2016 йилда сепаратистик «телевидение»га берган интервьюси буни тасдиқловчи фактлардан биридир. Ана шундай мутахассислардан бири Швейцария фуқароси Вартан Сирмакес, Base Metals компаниясининг («Vallex Group» билан бир вақтда) молиявий инвестори бўлади.

Бу ерда эътиборга молик жиҳатлардан бири Қорабоғдаги конларни ўзлаштиришда иштирок этаётган хорижлик мутахассисларнинг минтақага бевосита эмас, балки Арманистон орқали олиб келиниши бўлди. Мутахассислар Арманистондаги конларда ишлашга таклиф қилинган, кейин эса Қорабоғга олиб келинган. Бу, катта эҳтимол билан, мутахассисларнинг босиб олинган ҳудудларга ноқонуний ташриф буюришни истамаслиги билан боғлиқ.

Арманистон Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятига тегишли бўлмаган Зангилон тумани Вежнали қишлоғидаги олтин конларини ноқонуний эксплуатация қилишни кенг кўламда амалга оширди.

«Вежнали» конидан ташқари Калбажар туманининг «Сўюдлу» (зод-олтин-сулфид), «Қизилбулоқ» (олтин-мис-пирит), «Ҳейдара» (олтин), «Ғарбий Гизилитан» ва «Оғзибир» (олтин) ишғол пайида талон-тарож қилинди.

Босқинчилик даврида арман манбалари вақти-вақти билан Қорабоғ ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги «олтин мафияси» ҳақида маълумотларни эълон қилди.

Арманистонлик журналист Ваграм Агажаняннинг тадқиқотига кўра, ишғол пайтида Қорабоғда 30 дан ортиқ арман компаниялари олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни ўзлаштирган.

— Озарбайжон давлати ўз суверен ҳудудида табиий бойликларининг, фойдали қазилмаларининг Арманистон томонидан суиистеъмол қилинишига қарши қандай чора-тадбирлар кўрди?

Самир Аббосов: “Озарбайжон экофаоллари ҳудудимиздаги экологик фалокатга норозилик акцияси ўтказмоқда ва ҳеч қанақа блокада ҳақида сўз бўлиши мумкинмас”

— 2018 йилда Озарбайжон Бош прокуратураси босиб олинган ҳудудлар бойликларининг талон-тарож қилиниши юзасидан халқаро судларга бир неча бор мурожаат қилган. Юртимиз ишғолдан озод этилгач, воқеа жойида бевосита тергов ишлари олиб борилиб, янги фактлар аниқланди.

Озарбайжон Бош прокуратураси 2020 йилда ўтказилган терговга оид муайян маълумотларни эълон қилди. Маълумотларга кўра, Вежнали қишлоғидаги рангли металл конлари бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган «Vallex Group» компаниялар гуруҳининг Швейцарияда расман рўйхатдан ўтган филиали «Base Metals» ёпиқ акциядорлик жамияти 2009-2017 йилларда жами 301 миллион 918 минг манат миқдорида ноқонуний даромад олган.

Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари истило даврида миллий бойликларимизни талон-тарож қилган ширкат ва шахсларни тергов қилиш ва қидиришни давом эттирмоқда.

Босқиндан озод қилинган ҳудудлардан фарқли ўлароқ Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган ҳудудларда табиий бойликларимизни талон-тарож қилиш давом этмоқда. Қорабоғ иқтисодий туманида бошланган экологик мониторингдан мақсад ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш бўлиб, текширувлар давом этар экан, янги фактлар юзага чиқиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!