Самарқандлик тадбиркор Умар Ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик тадбиркор Умар Ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди, деб хабар қилмоқла “Самаркандский вестник” нашри.

“Бугун қурилиш компанияси раҳбари Умар Раджабов ва унинг уч нафар ёрдамчиларига суд ҳукми ўқилди. У. Ражабов 11 йилга, унинг ўғли Руслан Раджабов 8,5 йилга, Ш. Облоқулов – 10 йилга, А. Одилов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд қарорига асосан уларнинг мулки жабрланган фуқаролар фойдасига мусодара қилинади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Умар” қурилиш компанияси қурган уйлар атрофидаги можаролар 2 йилдан буён давом этаётган эди. Маълумотларга кўра, улар рухсатнома олмасдан туриб уй-жойлар қуришни бошлаган ва бўлажак харидорлардан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағ йиғиб олган. Ушбу ҳолат юзасидан Умар Ражабов ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3, 4-бандларида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятда айбланиб 2019 йилнинг феврал ойида ҳибсга олинган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!