Самарқандлик Шерали Ашуров ҳар куни мусулмонларга бир қозон ош тарқатмоқда (видео)

Самарқандлик Шерали Ашуров ҳар куни мусулмонларга бир қозон ош тарқатмоқда (видео)

Москвадаги Мемориал масжиди шу кунларда ҳар қачонгидан гавжум. Рамазон чодири тадбирлари ўтказилаётган бу майдонда юзлаб ўзбекистонликларни учратиш мумкин. Самарқандлик Шерали Ашуров билан ҳам шу ерда танишиб, суҳбатлашдик.

У масжид ҳовлисидаги ўнлаб муҳожирларга ифторлик тарқатиш билан банд экан. Ўша ерда билдикки, Шерали улашаётган ошни уйидан келтираяпти.

Ўтган йили 10 кун тарқата олгандик. Бу йил ҳар куни уйда бир қозон ош қилиб, ош етмаганларга тарқатаяпмиз. Кўп эмас, 30 порция. Аммо чин кўнгилдан, Аллоҳ йўлига дея ҳаракат қилаяпмиз, дейди Шерали.

Унинг айтишича, Москвада оиласи билан яшаб ишлайди. Аёли уйда 3 фарзанд тарбияси билан банд, ўзи эса сартарош-стилист. У ҳар йили Рамазон ойида рўза тутиш билан бирга эҳсон оши тарқатишни одат қилган.

Шерали Ашуров 15 йил аввал муҳожирликка келиб, ишини қурилишдан бошлаган.

Ўша пайтларда Самарқандда ўрганиб келган ҳунари сартарошлик бор эди. Аммо Москва муҳитига мослашиш учун бироз вақт ва тажриба керак бўлди. Шу боис Шерали ишлаш билан бирга ўз йўналиши бўйича тажрибасини ошира борди.

Шу тариқа универсал уста бўлиб етишди ва пойтахтда ўз ўрнини топа билди.

Икки ўғлим шу масжидга қатнайди, илм олаяпти. Ўзим ҳам ҳар жума кунини дам олиш куни деб белгилаганман, намозга келаман. Шунинг учун эҳсонни шу ерда тарқатиш бизга қулайроқ бўлди, дейди Шерали.

Manba: minbar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!