Самарқандлик эркак ўз хотинини чув туширди

Самарқандлик эркак ўз хотинини чув туширди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 20 январь куни 45 ёшли Дилфуза У., ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг шаръий турмуш ўртоғи 43 ёшли Шерали У., унинг ишончига кириб, 2012 йил 21 август куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган хонадонлардан бирини банк орқали ёш оилаларга бериладиган имтиёзли кредит асосида укаси Дилшод У., нинг номига сотиб олиб, кейинчалик ушбу хонадонни номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, ундан хонадон учун 2013 йилдан 2017 йилнинг декабрь ойига қадар 35.000 АҚШ доллари пулларни олиб, кейинчалик хонадон учун кредит тўловлари тўлиқ сўндирилиб, уни эса ушбу хонадондан чиқартириб юбориш учун фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди томонидан қарор чиқарилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!