Самарқанддаги тўйхонада жанжал содир бўлди

Самарқанддаги тўйхонада жанжал содир бўлди

2019 йил 16 март куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи А.Х., Жартепа маҳалласида ҳудудида жойлашган Хушвақт бобо тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши Э.М.нинг қорнига шиша синиғи билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Э.М. касалхонага ётқизилган. А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!