Самарқанддаги "сувчечак эпидемияси" тарқалгани ростми?

Самарқанддаги "сувчечак эпидемияси" тарқалгани ростми?

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоятдаги мактабларда сувчечак эпидемияси тарқалганини рад этди.

17 май куни Озодлик радиосида Мактабларда оммавий сувчечак тарқалди, масъуллар вазиятни яширмоқда сарлавҳали маълумот тарқатилганди. Унда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қўйибоқ, Хумор ва Пўлатчи қишлоқларида сувчечак эпидемияси тарқалгани, айрим мактабларда, жумладан, 27-мактаб бошланғич синфларида камида 50 фоиз ўқувчи сувчечак юқтиргани айтилган эди.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бу хабарга ўз муносабатини билдирган.

Маълум бўлишича, Пахтачи тумани Тадбиркор маҳалласи ҳудудида жойлашган 27-мактабнинг 5 нафар ўқувчиси Бобур Нусратуллаев, Ҳасан Нусратуллаев, Ҳусан Нусратуллаев, Абдулла Нусратуллаев ва Сардор Равшанов шу йилнинг март-апрел ойларида сувчечак касаллиги билан оғриган. Ҳозирги вақтда улар тўлиқ соғайиб, таълимга қайтишган.

Ўрганишлар жараёнида Пахтачи туманининг Қўйибоқ, Пўлатчи ва Хумор ҚФЙлари ҳудудида бугунги кунигача сувчечак эпидемияси тарқалгани аниқланмаган.

Аслида нима бўлган?

Ҳолатни 27-мактаб директори Камол Саъдинов, синф раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шавкат Жабборов, туман ДСЭНМ ва Тош Кенжаев ҚВП ходимлари ҳамкорликда ўрганишган.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Тадбиркор маҳалласида яшовчи Насим Хидировнинг фарзанди Бобур Нусратуллаев касалликка чалинган. У шифокорга учрамасдан уй шароитида даволанган. Натижада қолган фарзандлари ҳам сувчечак касаллиги билан енгил оғриган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!