Самарқанддаги саммит “инсониятнинг ярми Россия тарафида” эканини кўрсатди

Самарқанддаги саммит “инсониятнинг ярми Россия тарафида” эканини кўрсатди

Бу ҳақда польшалик журналист Енджей Белецкий Rzeczpospolita нашрига берган мақоласида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Россияни катта миқёсда яккалаб қўйиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, чунки кўплаб тажрибали дунё раҳбарлари у билан мулоқот қилмоқда.

ШҲТга кирувчи Ҳиндистон Россияга қарши санкциялардан воз кечди ва арзонлаштирилган нархда Россия нефтининг иккинчи йирик импортчисига айланди.

НАТО аъзоси бўлган Туркия ҳам Россияга нисбатан чекловлар қўйишдан бош тортмоқда.

Муаллиф ёзишича, энг муҳим ҳамкор, Россия билан кўп соҳаларда тобора кўпроқ ҳамкорлик қилаётган Хитой бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!