Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан мутасаддилар расмий маълумот берди

Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан мутасаддилар расмий маълумот берди

«Самарқанд шаҳридаги тўйхоналардан бирида оммавий заҳарланиш рўй берган» хабари бўйича Самарқанд шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорат маркази қуйидагиларни маълум қилади, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати:

«Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 2019 йил 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар: кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ич кетиш, тана ҳароратининг юқорилиги, ҳолсизлик билан мурожаат қилишган ва уларга шифохонада овқат токсикоинфекцияси енгил ва ўрта оғир даражаси ташхиси қўйилиб шифохонага ётқизилган.

Барча, беморларнинг умумий аҳволи ижобий, доимий врач назоратида.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ДСЭНМ маълумотини эълон қилган Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Воқеа юзасидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам расмий маълумот эълон қилди:

«Дастлабки маълумотлар қараганда, Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар (кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4–5 марта ич кетиш, тана ҳароратининг юқорилиги, ҳолсизлик) билан мурожаат қилишган.

Заҳарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган дастлабки эпидемиологик суриштирувларда барча беморлар Самарқанд шаҳар, Регистон кўчасида жойлашган «Мўъжиза» ресторанида 14 сентябрь куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ва ассорти маҳсулотларини уйларига олиб келишган ҳамда бу таомларни жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишган».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!