Самарқанддаги иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди

Самарқанддаги иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги уйнинг деворига бориб урилган. ЙТҲ натижасида 24 ёшли ҳайдовчи ва машинадаги 16 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Шунингдек, 31 июль куни соат 01:45 ларда, Каттақўрғон тумани, «Алижон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳам ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчи Э.У. «YUTONG» русумли автобусда ҳаракатланаётиб йўлдан ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

Натижада, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40−45 ёшлар атрофида бўлган йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/31/samarkand-yth/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!