Самарқанддаги фожиа: оқ халат ортидаги жаллодлар…

Самарқанддаги фожиа: оқ халат ортидаги жаллодлар…

Сўнгги хабарларга қараганда, Самарқанддаги хусусий клиникалардан бири мутахассислари ва мутасаддилари ноқонуний тарздаги аборт, эндигина дунё юзини кўриш арафасида турган гўдакларни ваҳшийларча ўлдириш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, клиника раҳбарлари қалбаки ҳужжатлар ёрдамида боласиз эр-хотинларга гўдакларни бир неча минг долларлар эвазига сотишдан ҳам тийила олишмаган. Ушбу факт бўйича жиноий иш очилиб, клиника бош врачи Н. С. суд ҳукмига кўра 13 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бош врачдан ташқари яна бир неча ходим ҳам қамоқ жазосига тортилди.

Manba: hordiq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!