Самарқандда “ЗИЛ”нинг кўприкдан тушиб кетишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Самарқандда “ЗИЛ”нинг кўприкдан тушиб кетишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Самарқанд шаҳрида 28 июль куни "ЗИЛ" юк машинаси Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳадаги кўприкдан тушиб кетган эди.

Самарқанд шаҳрида "ЗИЛ" юк машинасининг кўприкдан тушиб кетишига ҳайдовчининг маст ҳолда автомобиль бошқаргани сабаб бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизмати бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“Тиббиёт ходимлари томонидан ҳайдовчи текширувдан ўтказилганда ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқаргани аниқланган”, - деди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Хуршид Сафаров

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида "ЗИЛ" юк машинаси кўприкдан тушиб кетгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!