Самарқандда "Зил" автомашинаси ағдарилиб кетди

Самарқандда "Зил" автомашинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Самарқанд - Пайариқ автомобиль йўлининг Челак шаҳри ҳудудидаги яқин жойда "Зил" автомашинаси ағдарилиб кетди” номли видеолавҳа юзасидан маълумот берди.

2021 йил 28 апрел куни соат 07:45 ларда Пайариқ тумани Тамойрот МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг “Самарқанд-Челак” йўналишидан ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.Э. бошқарувидаги “ЗИЛ-ММЗ-45021” русумли автомашина рул бошқарувини йўқотиши натижасида ағдарилган. 

Автомашина ағдарилиши натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Ҳайдовчи С.Эшматов тиббий кўрикдан ўтказилган ва “ҳушёр” ҳолатдалиги аниқланган.

Мазкур ҳолат Пайариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!