Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 02:30 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, А.Темур МФЙ ҳудудидан ўтган  М-37 автомобиль йўлининг 37-километрида, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.А. “Ласетти” русумли автомобилида “Бухоро-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши оқибатида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Ў.Ш. бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.

Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Самарқандда ЙТҲ: Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи 2 нафар йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль йўловчилари 49 ёшли А.А. ва 55 ёшли Б.Ж.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, ушбу автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Б.А. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.А. бир йил мобайнида бир маротаба қоидабузарлик содир этган.

"Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!