Самарқандда XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Самарқандда XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Самарқандда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Тадбирга вилоятдаги спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спортчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.Тантанали тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни эришган муваффақиятлари билан табриклади.- Осиё ўйинларидаги ғалабамни бутун Ўзбекистогн, бағрикенг Самарқанд аҳли учун бағишлайман. Менинг энг ката умидларимдан бири амалга ошди,— дейди Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби Нодира Гулова. – Зафарли онларни давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 8-12 ноябрда самбо бўйича Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик кўраяпмиз.Ушбу мусобақада ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаб, олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

Тадбирда Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритган спортчилар, мураббийлар ва ҳомий ташкилотлар вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида вилоятдан 25 спортчи иштирок этиб, ўн маротаба шоҳсупага кўтарилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!