Самарқандда Хотин-қизлар қўмитаси раиси кўз ўнгида ёш қиз пичоқланди

Самарқандда Хотин-қизлар қўмитаси раиси кўз ўнгида ёш қиз пичоқланди

Самарқандда қашқадарёлик йигит ўзига “унаштирилган” қизни рашк ортидан, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳайдовчиси кўз ўнгида пичоқлади.

2019 йилнинг 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси Т. Қодиров томонидан Қашқадарё вилояти Косон туманида 1989 йил 20 май куни туғилган Абдуллаев Рафиқ Жавлоновичга нисбатан ҳукм ўқилди.

«Jahon.uz» интернет нашри ишончли манбаси тақдим этган маълумотларга кўра, 1-14-1906/18-сонли жиноят ишида Рафиқ Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “л” банди билан айбланган.

Рафиқ Абдуллаев ва Латипова Гулноза Зариф қизи билан унаштирилгандан кейин, турли сабабларга кўра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб келишган.

Рафиқ Абдуллаев 2019 йил 25 январь куни соат тахминан 11:00 да Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 169- уйда жойлашган “Океан” номли гўзаллик салони ёнига келиб, Гўзал Латиповадан гаплашиб олишни сўраб, уни 179-умумий турар жой кўчасига олиб киради ва уни қасддан ўлдириш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан унинг ҳаёти учун хавфли бўлган кўкрак ва қорин соҳаларига 3 марта жароҳат етказиб, қасддан ўлдирмоқчи бўлган.

Гўзал Латипова ўз вақтида шифохонага олиб борилиб, унга малакали тиббий ѐрдам кўрсатилганлиги натижасида ҳаѐти сақлаб қолинган.

Гўзалнинг ҳаёти сақлаб қолинишига асосий сабабчилардан бири бўлган Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳимова Феруза Шавкатовнадир. Сабаби, Феруза Раҳимова ўз ҳайдовчиси бўлган Темур Хайруллаев билан кетаётганда Рафиқнинг Гўзални курткаси енгидан ушлаб тортиб кетаётганини кўради ва ҳайдовчига машинани тўхтатиб биргаликда уларнинг ёнига бориш кераклигини айтади.

Феруза Раҳимова ва унинг ҳайдовчиси кўз ўнгида Гўзалга бир неча маротаба пичоқ билан зарба берган Рафиқ, айнан уларнинг аралашуви сабаб бўлажак хотинини ўлдиришни охирига етказа олмайди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳимова опанинг бефарқ муносабатда бўлмаслиги ортидан бир қизнинг, бир мудҳиш жиноятнинг олди олинди.

Судланувчи Абдуллаев Рафиқ Жавлонович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “л” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “л” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 13 (ўн уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!