Самарқандда хизмат ўтаётган ИИБ инспекторини "Дамас" уриб кетиб, ҳалок қилди

Самарқандда хизмат ўтаётган ИИБ инспекторини "Дамас" уриб кетиб, ҳалок қилди

ИИВ Матбуот хизмати яна бир ИИБ ходимининг ЙТҲ қурбони бўлгани ҳақида хабар берди. 

Қайд этилишича, 2020 йил 1 сентябрь куни соат 23:00 ларда Пастдарғом т. ИИБ профилактика инспектори Р.Боқиев туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлида хизмат ўтаетган вақтда, хайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида бўлган Дамас автомашинаси Р.Боқиев ва 2 нафар фуқарони уриб юборган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Р.Боқиев вафот этган.

ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимнинг бевақт ўлими муносабати билан яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳам 2020 йил 1 сентябрь куни Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат қилаётган ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаровни 19 ёшли ҳайдовчи “Lacetti”да уриб кетган ва 3 кундан сўнг, 4 сентябрь куни ЙПХ ходими вафот этган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!