Самарқандда ўзини ўлдирган эркакнинг чўнтагидан аёлининг жасади қаерда экани ёзилган хат чиқди

Самарқандда ўзини ўлдирган эркакнинг чўнтагидан аёлининг жасади қаерда экани ёзилган хат чиқди

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жиноят содир бўлди. 

Маълум бўлишича, шу йил 22 феврал куни Самарқанднинг Пайариқ тумани, Челак шаҳри Кўктепа қишлоғида жойлашган уйларнинг бирида 1980 йилда туғилган Ж.Г.нинг жасади топилган. У ўзини осиб ўлдирган. Унинг чўнтагидан эса хат топилган. Хатда эркак ўз хотини 1991 йилда туғилган Н.Гни ўлдириб, Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасидаги уйда устидан қулфлаб кетганини ёзган. 

Ушбу хатга асосан ёзилган манзил бориб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам аёлнинг мурдаси топилган. Аёл шу йилнинг 17 февралида ўлдирилгани маълум бўлган. Аёл экспертиза хулосасига кўра “Бўйин аъзоларининг қисилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция” натижасида вафот этган. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!