Самарқандда ўқишни ният қилган сурхондарёлик абитуриент чув тушди

Самарқандда ўқишни ният қилган сурхондарёлик абитуриент чув тушди

Жорий йилнинг 16 май куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи 28 ёшли О.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2015 йил ноябрь ойида таниши Оби-ҳаёт маҳалласида яшовчи 54 ёшли О.А.унга Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб ундан 10.000.000 сўм пулини олиб ўқишга киритмай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. О.А. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!