Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

 

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, 7 март куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқалар иштирок этди.

Консуллик Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш вазифаларини амалга оширади.

Туркия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи 9 мартга қадар давом этади. Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августидаги қарорида кўзда тутилганди. Ҳужжат Туркия ҳукуматининг Ўзбекистонга техник кўмагини кенгайтиришни назарда тутади. Турк экспертлари соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш, сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш, шунингдек, электрон ҳукумат соҳасида Туркиянинг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этишга жалб этилади.

Аввалроқ Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Олган Бекар иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!