Самарқандда тирик аёл нега ўликка чиқарилди?

Самарқандда тирик аёл нега ўликка чиқарилди?

Ижтимоий тармоқларда «Мен тирик инсонман, лекин туғруқхона мени ўлган деб қайд этган» сарлавҳали хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, Булунғур туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро М.М. 2022 йил 18 август куни Булунғур тумани соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли туғруқ бўлимига оғир ҳолатда, бачадондан қон кетиши шикояти билан мурожаат қилган.

Шошилинч тиббий текширувлар натижасида ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлгани аниқланган.

Шундан сўнг беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, нобуд бўлган ҳомила туғдириб олинган ҳамда антенатал ўлим