Самарқандда тавбасига таянмаган фирибгар қўлга тушди

Самарқандда тавбасига таянмаган фирибгар қўлга тушди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ж.Х.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда aniq.uz нинг ишончли манбаси хабар тарқатди.

Ж.Ж. олдин ҳам фирибгарлик қилгани учун бир неча бор жазога тортилган. Лекин бундан у хулоса чиқармаган кўринади. Бунинг исботи у ҳеч қаерда фойдали меҳнат билан шуғулланмайди. Бўлмаса, яна жиноятга қўл урмаган бўларди. У бошқаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида яна бир ишга қўл урди.

Ж.Ж.га фуқароларнинг табиий газдан қарздорлигини текшириш, ўчириш, газ лойиҳасини расмийлаштириб бериш ва хизмат кўрсатиш ваколатини ҳеч ким бериб қўймаган. У эса ўзини фуқаро Ж.Х.га газ идорасида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган қилиб кўрсатади. Бундан буёғи ваъдалар болалаб кетади. Жумладан, газ лойиҳасини қилиб қўшимча нуқта ўрнатиб бериш, табиий газдан қарздорлиги бўлмаса-да, унга 2 млн. сўмдан зиёд қарздорлигини йўқотиб бериш каби ваъдалар беради. Эвазига эса 350 минг сўм сўради.

Бу пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Шунингдек, ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида Ж.Ж. муқаддам Ж.Х.дан юқоридаги ваъдаларини амалга ошириши учун 650 минг сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми б банди билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар прокуратурасига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!