Самарқандда Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган

Самарқандда Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган

Самарқанд вилоятида тезликни меъёридан оширган Spark ҳайдовчи йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи аёл воқеа жойида вафот этган, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 26 февраль куни соат 17:30 ларда Ургут, Булунғур шаҳарлари ва М-39 автомобиль йўлини боғловчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 65—66-километрлари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Авария пиёданинг йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтгани ва Spark ҳайдовчиси тезликни оширгани оқибатида юзага келган. Меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи вақтда тўхташга улгурмай қолган.

Ҳолат юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ Тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборгани, Самарқандда Damas йўлни кесиб ўтаётган маст пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани, Фарғонада Lacetti 8 ёшли ўқувчини уриб юбориши оқибатида қизалоқ шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!