Самарқандда оёқ билан тайёрланган қурут бўйича суриштирув ўтказилди

Самарқандда оёқ билан тайёрланган қурут бўйича суриштирув ўтказилди

 

 

 

 

Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида 28 февраль куни қурут учун тайёрланган сузмани оёқ кийимда қораётган аёл видеоси тарқалди. «Zamon» дастури мухбири мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиб, воқеага ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, қурут тайёрлаётган фуқаролар тумандаги Каллахоса қишлоғи Деҳқонобод маҳалласидаги хонадонларнинг бирида уй шароитида ишлайди. Хонадон соҳибасининг сўзларига кўра, соғлиги ёмонлиги туфайли чаккини қоришда қўл кучи етмаган. Хўжайини ҳам уйда эмаслиги сабабли оёқ кийим билан қурут тайёрлаган.

Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатни қўшниси тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда эълон қилган. Видео муаллифи у тасвирларни фақатгина ўзига қизиқ туюлгани учун олгани, бундан ёмон мақсад кўзланмагани ҳақида айтиб ўтган.

«Маҳалла нозири билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга аввал тушунтиргандим, дея таъкидладим. У эса яқинда фарзандли бўлгани учун кучи етмаганини айтди. Бу баҳона бўла олмайди», — дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.

Санитария-эпидемиология бошқармаси гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган қурутларни йўқ қилгани ҳақида маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!