Самарқандда овқатдан заҳарланган икки киши ботулизмдан вафот этгани маълум қилинди

Самарқандда овқатдан заҳарланган икки киши ботулизмдан вафот этгани маълум қилинди

Аввалроқ Самарқанд вилояти Қўшработ туманида беш киши овқатдан заҳарлангани ва уларнинг икки нафари вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, улар ботулизмдан вафот этган.

Маълум қилинишича, 2023 йил 6 январь куни Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи 51 ёшли Н.С. унинг 51 ёшли турмуш ўртоғи, фарзандлари 1996 йилда туғилган Д.Э., 1998 йил туғилган Ш.Э. ва 2008 йилда туғилган Б.Э. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда оила бошлиғи 2023 йил 5 январ куни кечки пайт овқатланаётиб уйда қўлбола усулда тайёрлаган помидор-бодринг тузламасини истеъмол қилишганини айтган.

Беморлар кўздан кечирилиб уларга “овқатдан заҳарланиш ботулизм” ташхиси қуйилган. Нафас олишдаги патологик ўзгаришлар бўлгани сабабли улар сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар олиб борилган.

2023 йил 14 январь куни 1998 йилда туғилган Ш.Э., 26 январ куни эса 1996 йилда туғилган Д.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги натижасида “ботулизм бульбар синдроми” ташхиси билан шифохонада вафот этган.

17 январ куни 2008 йилда туғилган Б.Э.нинг аҳволи яхшилангани учун жонлантириш бўлимидан юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган. 23 январда соғайиб кетган оила бошлиғи ҳам шифохонадан чиқарилган.

«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фуқароларни уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Шу сабабли қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!