Самарқандда она-бола тил бириктириб, 22 яшар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлди

Самарқандда она-бола тил бириктириб, 22 яшар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1992 йилда туғилган, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи A.A. Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида яшаб келаётган онаси, 1973 йилда туғилган О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 1999 йилда туғилган М.ни алдов йўли билан, келгусида фоҳишалик мақсадда ишлатиш учун Самарқанд халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига юбораётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергво бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!