Самарқандда Nexia ва Isuzu тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда Nexia ва Isuzu тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

18 февраль куни соат 06:40 ларда Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳайдовчи О.И. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автобус ҳамда ушбу йўналишда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувида бўлган Nexia русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Авария оқибатида Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Қ. ва ушбу автомашина йўловчиси Ф.Х.лар воқеа жойида вафот этган.

Йўловчилар Д.Х. ва Н.Р.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!