Самарқандда "Nexia" каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Самарқандда "Nexia" каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Самарқанд туманида "Nexia" каналга ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳалокат 8 май куни соат 02:40 атрофида туманнинг "Бадал" МФЙ ҳудудида содир бўлган. "Nexia" автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва машинанинг орқа ён қисми билан каналга ағдарилган.

Машинанинг олд ўриндиқларидаги ҳайдовчи ва йўловчи сувдан чиқишга улгуришган. Орқада ўтирган 15, 16 ёшли мактаб ўқувчилари ҳамда 29 ёшли йигит ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари Самарқанд тумани 24-сонли мактабнинг ўқувчиси бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!