Самарқандда "Nexia" каналга тушиб кетди

Самарқандда "Nexia" каналга тушиб кетди

Самарқандда "Nexia" каналга тушиб кетди.

Ҳодиса, бугун 30 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Меёнкол” маҳалласида содир бўлган. “Неxiа” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида маҳалла ичидан оқиб ўтган сув каналига тушиб кетган. Машина салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Қутқарувчилар ва махсус техника ёрдамида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомашина каналдан олиб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!