Самарқандда "Нексия" йўлда ётган 20 ёшли йигитни босиб кетди

Самарқандда "Нексия" йўлда ётган 20 ёшли йигитни босиб кетди

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 5:30 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, олдинда, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган, пиёда 2000 йилда туғилган А.Э.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!