Самарқандда мактаб ўқитувчиси 40 минг доллар пора билан ушланди

Самарқандда мактаб ўқитувчиси 40 минг доллар пора билан ушланди

Самарқандда оддий мактаб ўқитувчиси 4 кишини ўқишга киритиш учун 40 минг доллар олаётганда қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг математика фани ўқитувчиси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 нафар абитуриентни Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади ва уларнинг ҳар бири учун 12 минг АҚШ долларидан, жами 48 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс келишилган пулдан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!