Самарқандда “Ласетти”ни тунаган шахс ушланди

Самарқандда “Ласетти”ни тунаган шахс ушланди

Самарқанд туманида шу йилнинг 7 ноябрь куни Самарқанд шаҳар Қир маҳалласида яшовчи А.Н. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 15 октябрь куни номаълум шахс Янгиариқ маҳалласида жойлашган бозор олдида қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашина юкхонасидан 5 млн. 500 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи муқаддам судланган С.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!