Самарқандда коллежда ўқийдиган қиз шериги билан ўзи яшаётган уйни ўмарди

Самарқандда коллежда ўқийдиган қиз шериги билан ўзи яшаётган уйни ўмарди

Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кириб, унинг бирга яшовчи 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, у ердан пуллари ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Б.Ў. олган жароҳатидан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н.(исмли қиз) ва Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!