Самарқандда коллеж директори ўринбосари фаррошдан пора олди

Самарқандда коллеж директори ўринбосари фаррошдан пора олди

Жомбой транспорт касб-ҳунар коллежининг директор ўринбосари (кимлиги сир тутилди) фаррошдан уни ишга олиб қолиш учун 400 минг сўм талаб қилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган тадбирда айтиб ўтилди.

Самарқанд иқтисодиёт коллежининг директор ўринбосари эса ўқувчиларидан бирининг баҳосини олиб бериш эвазига 50 АҚШ доллари сўраган ва тезкор тадбирда у ҳам қўлга олинган.

Тадбирда таълим муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Прокуратура ва ИИБ масъул ходимлари тадбир қатнашчиларига коррупцияга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш ва бу иллатга чек қўйиш кераклиги ҳақида тушунча берди.

Учрашувда коррупция, хусусан, олий таълим муассасаларида кенг авж олгани айтиб ўтилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!