Самарқандда коллеж битирувчиларига 7 млрд сўм берилди

Самарқандда коллеж битирувчиларига 7 млрд сўм берилди

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 9 ойи давомида коллеж битирувчиларининг 176 нафарига 6 млрд 966 млн сўм имтиёзли кредит берилди. Маблағ таълим муассасаларини тугаллаётган йигит-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармасига асосланиб Turon24 маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича энг катта маблағ – 2 млрд 149 млн сўм Самарқанд шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пайариқ туманидаги коллеж битирувчиларига эса жами 1 млрд 218 млн сўм ажратилди. Самарқанд тумани ёшларига умумий ҳисобда 755 млн сўм, Жомбой туманидагиларга 725 млн сўм берилди.

Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг битирувчиси Шоҳжаҳон Ҳамроқуловга иссиқхона ташкил этишига кўмаклашиш мақсадида 8,1 млн сўм кредит тақдим этилди. Кадан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг битирувчиси Маъруфжон Муродуллаев паррандачилик очиш мақсадида 8,6 млн сўм, Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг битирувчиси Мухлиса Нусурова тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш учун 6,8 млн сўм кредит олган.

“Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга 2018 йилда 30 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилган, – дейди бошқарманинг малакали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўлими бошлиғи Мансурхон Ҳамзаев. – Ҳозирда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 2875 нафар битирувчининг рўйхати тижорат банкларига тақдим этилди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!