Самарқандда итни шафқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқаросига чора кўрилди

Самарқандда итни шафқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқаросига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда боғланган ҳолда турган итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб, унга шафқатсиз муносабатда бўлган шахс видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, итни азоблаб ўлдирган шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни содир этган эркак Каттақўрғон туманида ташкил этилган қўшма корхона ишчиси, Хитой фуқароси Hao Sihua экани аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан БҲМнинг уч баравари миқдорида (тўққиз юз минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб, профилактик ишлар олиб борилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!