Самарқандда икки йигитнинг ўзаро жанжали бирининг пичоқлаб ўлдирилиши билан якунланди

Самарқандда икки йигитнинг ўзаро жанжали бирининг пичоқлаб ўлдирилиши билан якунланди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида икки йигитнинг жанжали бирининг пичоқланиши билан тугади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, Repost хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 февраль куни И.Ш. ва Р.Р. ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида И.Ш. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Р.Р. танасининг турли қисмларига бир неча марта урган. Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган.

И.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, 23 февраль куни туман маҳалласидаги 25-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят прокурори Р.Машарипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилиш натижасига кўра, бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!