Самарқандда ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олингани айтилмоқда

Самарқандда ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олингани айтилмоқда

Жорий йил 29 апрель уни ижтимоий тармоқларда “Ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олинди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат эълон қилинди.  

Унда Самарқанд шаҳридаги туманлараро почта боғланмаси оператори лавозимида ишлаб келган Анора Ражабова ва боғланманинг қатор бошқа ходимлари 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида 743 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилганликда айдор деб топилиб, жазолангани тўғрисида фикр юритилган. Мурожаатда А. Ражабовага қўйилган барча айбларни қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланади.

Жумладан, тарқалган маълумотларга кўра, суд А. Ражабовани 8 ойлик фарзанди борлиги ва ҳозирда яна ҳомиладор эканлигини инобатга олмай, 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлаган, деб ҳисоблайди.

Ҳозирда фуқаронинг мурожаати юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига Сенатнинг сўровномаси юборилган. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Олий суд ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда масалани атрофлича ўрганиб, натижалари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!