Самарқандда фалокат: уч киши касалхонада

Самарқандда фалокат: уч киши касалхонада

2019 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли Ж.Х. ўзининг бошқарувидаги Спарк русумли автомашинасини Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган 51 ёшли О.А. бошқарувидаги Midibus русумли автобусининг чап ён томонига урилиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, автобуснинг икки нафар йўловчилари ҳамда Спарк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!