Самарқандда боғча опа жиноят устида қўлга олинди

Самарқандда боғча опа жиноят устида қўлга олинди

Самарқанд вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ва Булунғур туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Булунғур туманида жойлашган ММТ муассасаларидан бирининг мудираси (Булунғур туманида яшовчи 1974 й.т.) фуқаро М.А. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ушбу туманда яшовчи фуқаро Қ.Д.ни МТТга тарбиячи ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўз.Рес.ЖКнинг 210-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!